13:40 23.07.2025Бугун Янги Наманган тумани ҳокими томонидан “Истиқбол” маҳалласида сайёр қабул ташкил этилди. Унда маҳалланинг 7 нафар фуқароси иштирок этиб, ўзларини қийнаётган турли ижтимоий ва инфратузилмавий муаммоларни билдиришди.
Мурожаатлар асосан газ ва электр таъминотини яхшилаш, йўлларни таъмирлаш, бандлик, субсидия ажратиш, моддий ёрдам ҳамда уй-жой масалаларига оид бўлди.
Ҳар бир мурожаат диққат билан тингланиб, муаммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан мутасадди ташкилот ва масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати