17:05 22.07.2025Айни пайтда Янги Наманган туманида тест синовлари белгиланган тартиб ва жадвал асосида ташкил этилмоқда. Аввалроқ ўрганилган ташкилотчилик ва хавфсизлик чоралари самарасида имтиҳонлар шаффоф ва адолатли муҳитда ўтмоқда.
Синов жараёнлари махсус видеокузатув тизимлари орқали назорат қилинмоқда. Абитуриентлар учун барча қулайликлар, жумладан, тиббий ёрдам ва фавқулодда ҳолатларга тайёрлик ҳам таъминланган.
Жойларда масъуллар доимий назоратни амалга оширмоқда, ташкилотчилик билан боғлиқ масалалар ўз вақтида ҳал этиб борилмоқда. Бу эса имтиҳонларни янада сифатли ва халқаро мезонларга мос тарзда ўтказишга замин яратмоқда.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати