Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманган туманида ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш масалалари муҳокама қилинди
  • Янгиликлар
  • 16:15 22.07.2025
  • 75
  • Ҳалқаро ҳамкорлик

Янги Наманган туманида ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, уларни соғлом ҳаёт тарзига йўналтириш мақсадида учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, таълим ва махалла муассасалари вакиллари, пробация назоратида турган фуқаролар ҳамда фаол ёшлар иштирок этди.

Учрашув чоғида пробация хизмати ҳисобида турган шахслар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди. Шу билан бирга, содир этилган айрим ҳуқуқбузарликлар таҳлил қилинди, уларнинг сабаб ва оқибатлари юзасидан муҳокамалар олиб борилди.

Туман ҳокими томонидан жиноят содир этган ёшларни жамиятга мослаштириш, иш билан таъминлаш ва таълимга жалб қилиш юзасидан мутасадди ташкилотларга аниқ вазифалар юклатилди. Бундай профилактик тадбирлар ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг камайишига хизмат қилиши таъкидланди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати