15:25 22.07.2025Янги Наманган туманида жойлашган Абу Райхон Беруний маҳалласидаги марказлашган Беруний қозонхонасида мукаммал таъмирлаш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.
2025 йилда тўлиқ янгиланиши режалаштирилган мазкур иншоот ҳозирда 5 та кўп қаватли уйга иссиқлик етказиб бермоқда. Таъмирдан сўнг эса 17 та кўп қаватли уй ва 5 та ижтимоий соҳа объекти барқарор иссиқлик тизими билан қамраб олинади. Мазкур ишлар учун 17,8 млрд сўмдан зиёд маблағ ажратилган.
Лойиҳа доирасида қозонхона ускуналари, иссиқлик тармоқлари ҳамда кўп қаватли уйларнинг ички коммуникациялари янгиланади. Бундан ташқари, энергия самарадорлигини ошириш мақсадида замонавий технологиялар жорий этилади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати