13:55 22.07.2025Янги Наманган туманидаги Абу Райхон Беруний маҳаласида фаолият юритаётган “Эга Мебел” бренди 2019 йилда тадбиркор Азиз Эгамбердиев томонидан ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда маҳаллий бозорда ўз ўрнига эга ишлаб чиқарувчи корхона сифатида танилган.
Бренд остида уй-жой ва офислар учун замонавий ва эстетик жиҳатдан мукаммал мебеллар тайёрланмоқда. “Эга Мебел” ойига 150 тадан ортиқ мебел тўпламларини ишлаб чиқариб, уларни ички бозорга етказиб бермоқда. Маҳсулотлар эса дизайни, сифати ва мустаҳкамлиги билан ажралиб туради.
Бугунги кунда “Эга Мебел” нафақат маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш, балки аҳоли бандлигини таъминлаш, импорт ўрнини босиш ва миллий бренд сифатида шаклланиш борасида ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. 20 нафар ишчи билан доимий фаолият юритувчи корхона ўз маҳсулотлари орқали “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” номига муносиб ҳисса қўшяпти.
Тадбиркор томонидан солиқ ва ташқи реклама жойлаштиришга оид муаммолар кўтарилиб, улар масъуллар томонидан тингланди ва ечими юзасидан тегишли чоралар кўрилди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати