12:55 22.07.2025Бугун эрта тонгдан Янги Наманган тумани ҳокими мазкур маҳалла аҳолиси учун сайёр қабул ўтказди. Қабулда 8 нафар фуқаро иштирок этиб, улар томонидан турли ижтимоий ва инфратузилмавий муаммолар кўтарилди.
Мурожаатлар асосан сув ва электр таъминотини яхшилаш, йўл созлаш, кредит, бандлик, чиқиндиларни вақтида бартараф этиш, ҳайдовчилик гувоҳномаси олишга кўмаклашиш ҳамда уй-жой масалалари билан боғлиқ бўлди.
Қабул давомида туман ҳокими ҳар бир мурожаатни эътибор билан тинглаб, масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли мутасадди ташкилот ва раҳбарларга аниқ топшириқлар берди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати