18:15 21.07.2025Янги Наманган туманида жойлашган 6-оилавий поликлиникада “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Бунинг учун 1,4 миллиард сўм маблағ ажратилган бўлиб, ушбу маблағ доирасида тиббиёт муассасасининг биноси тубдан таъмирланади, муҳандислик тармоқлари янгиланади, ички хоналар замонавий талабларга мос ҳолга келтирилади. Шу билан бирга, беморлар учун қулай ва сифатли хизмат кўрсатиш имкониятлари яратилади.
Бунёдкорлик ишларини “Короскон қурилиш” МЧЖ амалга оширмоқда. Режага кўра, барча таъмирлаш ишлари 2025 йилнинг 3-чорагида якунланиши кутилмоқда.
Лойиҳа туман аҳолисига кўрсатиладиган тиббий хизмат сифати ошишига хизмат қилади. Шу орқали жойлардаги тиббиёт муассасаларини ривожлантириш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасидаги ишлар янги босқичга кўтарилмоқда.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати