17:00 21.07.2025Янги Наманган туманида 2024 йилда фойдаланишга топширилган “Бўстон сув узатиш иншооти” аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Сиғими 4000 минг куб метр бўлган мазкур иншоот орқали “Мингтерак”, “Ахсикент” ва “Мустақилликнинг беш йиллиги” маҳаллаларида яшовчи аҳолининг сувга бўлган эҳтиёжи қондирилмоқда.
Лойиҳа доирасида 128 метрлик Д-500 мм лик сув тармоғи янгиланиб, 2858 та хонадон (17 020 нафар аҳоли)нинг сув таъминоти яхшиланди. Шунингдек, илк бор 905 хонадон (4050 нафар аҳоли) марказлашган ичимлик сувига уланди.
Иншоотда ўрнатилган 10 кВт қувватга эга қуёш панеллари ойига 7 минг кВт электр энергияси тежаб, экологик барқарорликка ҳисса қўшмоқда.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати