14:40 21.07.2025Янги Наманган тумани “Меҳнатобод” маҳалласида тадбиркор Муҳаммад Тўйчибоев ташаббуси билан ташкил этилган “Аъзам Текстил” МЧЖ тикув цехи фаолият юритмоқда. Лойиҳа доирасида 110 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирда 45 нафар маҳаллий аҳоли доимий иш билан таъминланган.
Корхонада 30 турдаги замонавий тикув маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, улар Марказий Осиё давлатларига экспорт қилинмоқда. Маҳсулотларнинг ташқи бозордаги талабга мувофиқлиги ва сифатли тайёрланиши, корхонанинг экспортбоп салоҳиятини оширмоқда.
Туман ҳокими корхона фаолияти билан танишиб, тадбиркор билан мулоқот қилди. Мазкур даргоҳ аҳоли бандлигини таъминлаш ва туман иқтисодиётини юксалтиришда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати