Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманганда мини тракторлар ишлаб чиқарилмоқда
  • Янгиликлар
  • 16:15 19.07.2025
  • 73
  • Ҳалқаро ҳамкорлик

Янги Наманган туманининг “Келажак тонги” маҳалласида тадбиркор Жаҳонгир Қосимов раҳбарлигидаги “Jahongir mirzo shsh” хусусий корхонаси томонидан импорт ўрнини босувчи мини тракторлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

2003 йилда ташкил этилган мазкур корхона аввал мева-сабзавот қуритиш билан шуғулланган бўлса, 2016 йилдан буён мини тракторлар тайёрлашни бошлаган. Ҳозирда корхонада 15 нафар ишчи меҳнат қилмоқда. Йилига 40 дона мини трактор ишлаб чиқарилиб, ички бозорга етказиб берилмоқда. Яқин келажакда техникаларни қўшни давлатларга экспорт қилиш режалаштирилган.

Маълумот учун, Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқовнинг тадбиркорлар билан учрашувида ишлаб чиқарилаётган тракторларга лицензия олиш масаласи кўтарилган эди. Мазкур мурожаат ижобий ҳал этилиб, маҳсулотга расмий лицензия олиб берилди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати