14:40 19.07.2025Хабар берилганидек, Наманган вилоятида онкологик хизматларни ривожлантириш мақсадида Республика онкология маркази филиали учун 170 ўринли янги поликлиника қурилиши режалаштирилган. Муассаса Янги Наманган туманидаги “Оромгоҳ” маҳалласида, “Афросиёб” кўчасида жойлашмоқда.
Айни пайтда поликлиника қурилиши жадал суръатларда давом этмоқда. Бинода том ёпиш ва ташқи фасадни тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳа доирасида уч қаватли бино ҳамда автотураргоҳ барпо этилмоқда.
Қурилиш ишлари “Олмос-Уйчи” хусусий корхонаси томонидан амалга оширилмоқда. Ушбу объект учун 5,8 миллиард сўм маблағ ажратилган бўлиб, жорий йилнинг учинчи чораги охиригача фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати