12:45 19.07.2025Янги Наманган тумани ҳокими ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Учрашувда ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларни ижобий мақсадлар атрофида бирлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Ёшлар томонидан имтиёзли кредит олиш, тил ва ҳунар ўрганиш, олийгоҳда ўқиш учун шартнома пулини тўлаб бериш, тикув машинаси билан таъминлаш, кадастр, бандлик ва соғлиқни тиклаш каби масалаларда мурожаатлар билдирилди. Айрим муаммолар жойида ҳал этилди, қолганлари эса масъулларга юклатилиб, назоратга олинди.
Шунингдек, меҳнат миграциясида бўлган ёшлар билан онлайн мулоқот ўтказилди. Уларга юртга қайтиш таклиф қилинди ва бу ерда муносиб иш ўринлари яратилгани, қўллаб-қувватлаш механизмлари мавжудлиги таъкидланди.
Бундай учрашувлар ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг муаммоларига ечим топишда муҳим аҳамият касб этади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати