11:55 19.07.2025Янги Наманган туманида жойлашган 86-сонли умумтаълим мактабида кенг қамровли қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Мавжуд 420 ўринли бино ёнидан қўшимча 620 ўринли янги ўқув биноси барпо этилмоқда.
Лойиҳа доирасида мактабнинг кириш қисми, ҳовлиси, синф хоналари ва спорт зали замонавий талабларга мос ҳолда янгиланмоқда. Бу мақсадлар учун 7,5 миллиард сўм маблағ ажратилган. Мактабнинг янгиланиши эса ўқувчилар учун қулай ва замонавий таълим муҳитини яратишга хизмат қилади.
Туман ҳокими объектда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиб, жорий таъмирлаш ва қурилиш жараёнларини тезкор ва сифатли амалга ошириш бўйича масъулларга аниқ вазифалар юклади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати