10:30 19.07.2025Бугун эрта тонгдан Янги Наманган тумани ҳокими “Ёшлик” маҳалласи аҳолиси учун сайёр қабул ўтказди. Қабулда 7 нафар фуқаро турли муаммолар билан мурожаат қилди.
Фуқаролар томонидан сув, электр ва суюлтирилган газ таъминоти, йўлларни таъмирлаш, қарздорликни бартараф этиш, саломатликни тиклаш ҳамда моддий ёрдам ва нафақага оид масалалар кўтарилди.
Туман ҳокими ҳар бир мурожаатни эътибор билан тинглаб, уларни ҳал этиш юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати