17:35 18.07.2025Янги Наманган туманида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида йирик инвестициявий лойиҳа — 200 ўринли кўп тармоқли марказий поликлиника қурилиши амалга оширилмоқда. Лойиҳа “Равнақ” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда ҳамда унга 3,2 миллиард сўм маблағ йўналтирилган.
Мазкур муассаса туман тиббиёт бирлашмасига ёндош жойлашган бўлиб, замонавий инфратузилмага эга бўлади ва 2025 йилнинг 3-чорагида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Поликлиника ишга тушгач, 100 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади.
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов объект қурилиши билан яқиндан танишиб, қурилиш ишларини тез ва сифатли ташкил этиш, ҳамда замонавий тиббий стандартларга мос шароитлар яратиш бўйича топшириқлар берди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати