Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманган туманидаги 60-мактабда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда
  • Янгиликлар
  • 17:00 18.07.2025
  • 77
  • Ҳалқаро ҳамкорлик

Янги Наманган туманида жойлашган 60-умумтаълим мактабида инвестиция дастури доирасида капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Лойиҳага асосан мактабнинг кириш қисми, синф хоналари, спорт зали, ҳовли ва ёзги спорт майдони тубдан янгиланмоқда.

Ҳовлида пиёдалар йўлаклари ва саф майдони чизиқлари янгидан ташкил этилади. Шунингдек, йўл ҳаракати қоидалари хонаси, workout майдони барпо қилиниши ҳамда 360 градуслик кузатув камераси ўрнатилиши режалаштирилган.
Ушбу ишлар учун 15 миллиард сўм маблағ ажратилган. 

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ушбу объектда бўлиб, таъмирлаш ишларини кўздан кечирди ва уларнинг сифатли ҳамда ўз вақтида бажарилиши юзасидан тегишли топшириқлар берди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати