11:55 17.07.2025угун эрта тонгдан Янги Наманган тумани ҳокими “Атанган гузар” маҳалласида сайёр қабул ўтказди. Қабул давомида 11 нафар фуқаро турли ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан мурожаат қилди.
Фуқаролар томонидан сув ва электр таъминотини яхшилаш, йўлларни таъмирлаш, трансформатор ҳамда таянч устунлар ўрнатиш, моддий ёрдам, нафақа, уй-жой, поликлиника қурилиши ва кадастр хизматларига оид масалалар кўтарилди.
Туман ҳокими ҳар бир мурожаатни диққат билан тинглаб, муаммоларни ўрганиш ва ечим топиш бўйича мутасадди раҳбарларга аниқ топшириқлар берди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати