Сайт тест режимида ишламоқда!
Кичик корхона 85 кишини ишли қилди
  • Янгиликлар
  • 17:15 16.07.2025
  • 83
  • Ҳалқаро ҳамкорлик

Янги Наманган туманидаги “Чаманзор” маҳалласида тадбиркор Муҳаммадбобур Азимжонов томонидан тикув цехи ташкил этилди. Корхона “Azuz” бренди остида эркаклар кийимлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.

Цехда 15 нафар маҳаллий аҳоли доимий иш ўрни билан таъминланди. Шу билан бирга, 50 та хонадонга касаначилик асосида иш берилиб, 70 нафар фуқаро уй шароитида меҳнат қилмоқда.

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар асосан ички бозорга етказилмоқда. Яқин келажакда эса маҳсулотларни экспорт қилиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати