Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманган туманидаги 62-мактаб “Ташаббусли бюджет” доирасида таъмирланмоқда
  • Янгиликлар
  • 15:15 16.07.2025
  • 94
  • Ҳалқаро ҳамкорлик

Янги Наманган туманида жойлашган 62-умумтаълим мактабида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Лойиҳанинг умумий қиймати 1,45 миллиард сўмни ташкил этиб, унга мувофиқ мактаб биносининг фасади янгиланмоқда, эшик ва ромлар алмаштирилмоқда, шунингдек, синф хоналарида ички таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Мазкур ишлар таълим сифати ва шарт-шароитларини яхшилаш, болалар учун қулай ва хавфсиз муҳит яратишга хизмат қилади.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати