13:30 16.07.2025Янги Наманган туманиниг “Атанган гузар” маҳалласида иш юритаётган “Modern Textil Servis” хусусий корхонаси тозалаш воситаларини ишлаб чиқариш йўналишида фаолият олиб бормоқда. Корхонада 15 нафар фуқаро доимий иш ўрни билан таъминланган.
Бу ерда ҳозирда ички бозор учун 17 турдаги тозалаш воситалари тайёрламоқда. 2024 йил якунида 4 миллиард сўмга яқин даромадга эришган мазкур корхона эндиликда маҳсулотларини экспорт қилиш режасини амалга оширмоқчи.
Туман ҳокими корхона фаолияти билан танишиб, иш кўламини кенгайтириш борасида зарурий тавсилар берди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати