10:00 12.07.2025Бугун эрта тонгдан Янги Наманган тумани ҳокими навбатдаги сайёр қабулни “Мингтерак” маҳалласи идорасида ўтказди. Қабулда 10 нафар фуқаро турли муаммолар билан мурожаат қилди.
Фуқаролар томонидан уй-жой, сув ва электр таъминоти, моддий ёрдам, нафақа масалалари, субсидия, соғлиқни тиклаш ҳамда кадастр хизматлари бўйича мурожаатлар билдирилди.
Туман ҳокими ҳар бир мурожаатни эътибор билан тинглаб, уларни ҳал этиш юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати