Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманган туманидаги 69-мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда
  • Янгиликлар
  • 15:50 11.07.2025
  • 79
  • Ҳалқаро ҳамкорлик

Янги Наманган туманидаги 69-сонли умумтаълим мактабида кенг кўламли қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Мавжуд 540 ўринли бино тубдан таъмирланмоқда, қўшимча равишда яна 540 ўринли янги ўқув биноси ва ёзги спорт зали қуриляпти.

Лойиҳага мувофиқ мактабнинг кириш қисми, ҳовлиси, синф хоналари ва спорт зали замонавий талаблар асосида янгиланмоқда. Ушбу ишлар учун 11,8 миллиард сўм маблағ ажратилган.

Туман ҳокими амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, назорат ишларини олиб борди ҳамда қурилиш-таъмирлаш жараёнларини сифатли ва ўз вақтида якунлаш бўйича тегишли топшириқлар берди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати