Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманган туманидаги 60-мактабда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда
  • Янгиликлар
  • 14:15 11.07.2025
  • 85
  • Ҳалқаро ҳамкорлик

Янги Наманган туманида жойлашган 60-мактабда инвестиция дастури доирасида капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Таъмирлаш лойиҳасига асосан мактабнинг кириш қисми, ҳовлиси, ёзги спорт майдони, синф хоналари ва спорт зали тубдан янгиланмоқда.

Мактаб ҳовлисида пиёдалар йўлаклари ва саф майдони чизиқлари янгидан ташкил этилади. Йўл ҳаракати қоидалари хонаси барпо қилиниши, 360 градуслик кузатув камераси ўрнатилиши ҳамда workout зонаси яратилиши режалаштирилган.

Ушбу ишлар учун 15 миллиард сўм маблағ ажратилган бўлиб, таъмирлаш жараёнларини сифатли ва ўз вақтида бажариш юзасидан туман ҳокими томонидан тегишли топшириқлар берилди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати