14:00 01.07.2025Янги Наманган туманидаги 59-сонли умумтаълим мактабида Президентимиз ташаббуси билан бошланган “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида ўқувчи-ёшлар учун мазмунли тадбирлар ташкил этилмоқда.
Мазкур мактабда 1705 нафар ўқувчи таҳсил олади, шундан 1556 нафари таълим муассасасида йўлга қўйилган турли тўгаракларга жалб этилган. Уларда шахмат-шашка, футбол, баскетбол, теннис, рақс, ҳунармандчилик ҳамда компьютер саводхонлиги каби йўналишларда машғулотлар олиб борилмоқда.
Ўқувчилар ўз қизиқишларига қараб тўгаракларга қатнашмоқда. Бу эса уларнинг билим олиш жараёнини янада самарали ташкил этишга, жамоат ишларида фаол қатнашишларига хизмат қилмоқда.
Шу муносабат билан мактабда ўтказилган намунавий семинарда ҳам мазкур фаолият юксак баҳоланди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати