Сайт тест режимида ишламоқда!
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари эътироф этилди
  • Янгиликлар
  • 18:00 28.06.2025
  • 77
  • Оммавий тадбирлар

Журналистика — жамиятда ҳақиқатни ёритувчи, фикрлар майдонини шакллантирувчи муҳим соҳадир. Шу кунларда халқ хизматида тинимсиз меҳнат қилаётган журналистлар, блогерлар, ижтимоий тармоқ фаоллари ва операторлар касб байрами муносиб нишонланмоқда.

Янги Наманган туманидаги “Диёр” мажмуасида ҳам Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими иштирок этиб, ижод аҳлини табриклади ва уларнинг меҳнатини алоҳида эътироф этди.

Туман ҳаётини ёритишда фаол бўлган бир гуруҳ ОАВ вакиллари, блогерлар ва матбаа ходимлари ҳокимлик томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбир давомида концерт дастурлари намойиш этилди. Байрам барча иштирокчиларга чинакам шодлик ва илиқ таассуротлар улашди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати