Сайт тест режимида ишламоқда!
Беш ташаббус олимпиадаси доирасида “Гимнастирада” спорт тури бўйича Янги Наманган туман босқичи ўтказилди
  • Янгиликлар
  • 19:05 27.06.2025
  • 90
  • Ҳалқаро ҳамкорлик

Янги Наманган туманида жойлашган Гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби филиали Мажмуа залида Беш ташаббус олимпиадаси доирасида “Гимнастирада” спорт тури бўйича туман босқичи мусобақаси юқори савияда ташкил этилди.

Мусобақада ёш гимнастикачилар ўзларининг маҳоратларини намоён этиб, ҳаракатлар уйғунлиги ва саҳнадаги ишончли чиқишлари билан томошабинларга юқори таассурот қолдиришди. Мусобақа жараёнида жамоалар ўртасида фаол рақобат кечди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланиб, уларга дипломлар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.