Сайт тест режимида ишламоқда!
Наманганда Ёшлар ойлиги доирасида концерт дастури ташкил этилди
  • Янгиликлар
  • 21:55 26.06.2025
  • 89
  • Оммавий тадбирлар

Ёшлар ойлиги муносабати билан Янги Наманган тумани ҳокимлиги ташаббусида Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги боғда “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида концерт дастури бўлиб ўтди.

Тадбирда халқимиз севган санъаткорлар ҳамда эстрада юлдузи Қиличбек Мадалиев иштирок этиб, ўзининг куй-қўшиқлари орқали ёшларга байрамона кайфият бағишлади.

Кеча давомида миллий ва замонавий ижролар уйғунлиги, мусиқа ва рақс томошабинларда катта таассурот қолдирди. Тадбир ёшларнинг ижодий салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, уларда ватанпарварлик ва фаол фуқаролик позициясини мустаҳкамлаш билан катта аҳамият каб этди.

Концерт нафақат маданий ҳордиқ, балки ёшларга ижод, ватанпарварлик ва бирдамлик руҳини бахш этди. Ёшлар ойлиги доирасидаги бу каби тадбирлар ёш авлоднинг маънавий оламини бойитишга хизмат қилмоқда.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати