Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманган туманида битирувчиларга медаллар тантанали топширилди
  • Янгиликлар
  • 12:00 20.06.2025
  • 87
  • Оммавий тадбирлар

2024–2025 ўқув йилида Янги Наманган тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактабларини 1862 нафар ўқувчи муваффақиятли якунлади. Уларнинг 29 нафари “Олтин” медаль, 4 нафари эса “Кумуш” медалга сазовор бўлди. Шунингдек, 169 нафар ёш муддатидан олдин олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган бўлиб, шундан 18 нафари хорижий давлатлардаги нуфузли университетларга киришга эришди. Бу кўрсаткичлар битирувчиларнинг билимга бўлган қизиқиши ва фидокор ўқитувчилар меҳнатининг самараси эканлигидан далолат беради.

Бугун туманда битирувчилар билан тантанали учрашув ташкил этилди. Унда таълим муассасалари раҳбарлари, ўқитувчилар, вояга етмаганлар ишлари бўйича масъуллар ҳамда ота-оналар иштирок этди. Тадбир давомида битирувчи ёшларга медаллар ва эсдалик совғалари расмий равишда топширилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар уларни қутлаб, келгусида юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишларига ишонч билдирди. Бундай эътироф ёшларни янада катта мақсадлар сари интилишга, илм-маърифатга чанқоқ бўлишга ундайди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати