12:20 18.06.2025Наманган шаҳрида бўлиб ўтаётган 64-Халқаро “Гуллар фестивали” доирасида Янги Наманган туманида “Энг гулзор – энг обод маҳалла” кўрик-танлови ташкил этилди.
Мазкур танлов маҳаллаларни янада кўркамлаштириш, ҳудудларда ободонлаштириш ишларини рағбатлантириш, аҳоли ўртасида эстетик дид ва экологик маданиятни юксалтириш мақсадида ўтказилмоқда.
Бугун Янги Наманган туманидаги номзод маҳалла – Фурқат ҳудудида тайёргарлик ҳолати кўрилди. Танловнинг илк куни давомида маҳаллалардаги гуллар билан безатилган ҳудудлар, яшил майдонлар ва ободонлаштириш ишлари махсус комиссия томонидан баҳоланди.
Ғолиблар фестиваль доирасида тақдирланиши режалаштирилган.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати