Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманган туманида мактабгача таълим соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва келгуси режалар билан танишилди
  • Янгиликлар
  • 14:40 17.06.2025
  • 84
  • Ҳалқаро ҳамкорлик

Янги Наманган туманида мактабгача таълим ташкилотлари сони 2023-йилдаги 91 тадан 119 тага етди. Бу ҳақида тумандаги 58-боғчада ташкилланган пресс турда хабар қилинди. МТТлардан 21 таси давлат, 16 таси хусусий, 4 таси ДХШ асосидаги ва 78 таси оилавий боғча ҳисобланади. Қамров даражаси эса 43%дан 62,7%га оширилиб, 9355 нафар бола МТТларга жалб этилган.

6 ёшли болалар учун 1 йиллик мажбурий бепул тайёрлов гуруҳлари 52 тадан 78 тага етказилиб, қамров 95,1%га чиқди. 2025-йилгача бу кўрсаткични 100%га етказиш режалаштирилган.

Педагог ходимлар сони 348 нафардан 372 нафарга ошди, улардан 126 нафари олий маълумотли. 2025-йилда 154 нафар олий маълумотли педагогга етказиш мақсад қилинган.

Тарбиячилар салоҳиятини ошириш бўйича эса ўқув-семинарлар мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати