15:15 17.06.2025Янги Наманган туманидаги 58-мактабгача таълим ташкилотида “Экологияни асраймиз” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда болалар табиатни асраш, атроф-муҳитга эҳтиёт билан муносабатда бўлиш ҳақида қизиқарли чиқишлар қилишди.
Йигилишда тарбиячилар томонидан экологик тарбиянинг аҳамияти, табиатни муҳофаза қилишга бўлган масъулият ҳақида тушунтиришлар берилди. Тадбир қизиқарли ўйинлар, шеърлар ва саҳна кўринишлари билан бойитилди.
Ушбу тадбир орқали болаларда экологик маданиятни шакллантиришга муҳим қадам қўйилди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати