11:10 14.06.202564-халқаро гуллар фестивалининг 3-ҳафтаси бошланди. Бу йилги гулбозорда иштирокчилар сони ва гуллар кўлами рекорд даражани ташкил этмоқда — 1,5 мингдан ортиқ гулпарвар 30 миллиондан ортиқ хонаки гулни тақдим этди.
Сотувчиларга кўра, орхидея, геран ва бегония каби гуллар энг кўп харид қилинмоқда. Нарҳлар 5 минг сўмдан бошланиб, айрим нодир гуллар 1,5 миллион сўмгача баҳоланмоқда. Гулларга бўлган талаб ўтган йилга нисбатан анча ошган.
Ҳаридорлар гулларни асосан кайфият ва интерьер учун танлашмоқда. Кўпчилик учун бу фестивал — янги гул турлари билан танишиш ва табиат билан яқинлашиш имконияти бўлмоқда.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати