Сайт тест режимида ишламоқда!
Наманганда стол тенниси бўйича “Долзарб 90 кун” доирасида очиқ турнир бўлиб ўтди
  • Янгиликлар
  • 08:20 09.06.2025
  • 107
  • Ёшлар сиёсати

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ёзги таътил вақтида ёшларнинг бўш вақтини мазмуни ташкил этиш мақсадида “Долзарб 90 кун” тадбирларини ўтказиш белгиланди. Мазкур тадбир доирасида Янги Наманган туманида жойлашган замонавий стол тенниси залида стол тенниси бўйича барча ёш тоифалари ўртасида вилоят очиқ турнири ўтказилди.

Мусобақа соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ҳаваскор спортчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда янги истеъдодларни кашф этиш мақсадида ташкил этилди. Турнирда вилоятнинг турли шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган ҳаваскор спортчилар иштирок этишди.

Мазкур турнир нафақат спортчилар, балки томошабинлар учун ҳам унутилмас таассуротлар қолдирди. Ташкилотчилар келгусида бундай мусобақаларни янада кенгроқ миқёсда ўтказишни режалаштирмоқда.