10:00 02.06.2025Гуллар фестивали давом этмоқда, Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли боғ эса гул шайдолари билан янада гавжумлашиб бормоқда. Биз эса меҳмонларни ўзига ром этаётган янгича кўринишдаги композициялар билан таништиришда давом этамиз.
Янги Наманган тумани учун ажратилган майдон ҳам турфа хил гулларга бурканган бетакрор уйғунлик билан гул шайдоларини эътиборини тортмоқда.
Ушбу гўзал майдондаги рамзий кўприк дўстлик, бирдамлик, аҳиллик тимсоли сифатида меҳр қозонмоқда. Қолаверса, меҳмонлар учун эсдалик суратга тушуш манзилларидан бирига айланди.
Бу мафтункор павильонни бунёд этиш учун 200 мингга яқин 15 турдаги турфа хил мавсумий гуллардан гилам тўшалган.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати