Сайт тест режимида ишламоқда!
Ёшлар билан очиқ мулоқот: мурожаат ва таклифлар эътиборда
  • Янгиликлар
  • 15:35 27.05.2025
  • 77
  • Ёшлар сиёсати

Янги Наманган тумани ҳокими “Ёшлик” маҳалласида ёшлар билан учрашув ўтказди. Учрашувда ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш мақсад қилинди.

Ёшлар хайдовчилик гувоҳномаси олиш, ногиронлик гуруҳига ўтказиш, тил ва ҳунар ўрганиш, тикув машинаси олиш, бандлик ва саломатликни тиклаш каби масалаларда мурожаат йўллашди. Айрим муаммолар жойида ҳал этилди, бошқалари эса масъулларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.

Бундай учрашувлар ёшларнинг муаммоларига ечим топишда муҳим аҳамият касб этади.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати