Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманган тумани ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули “Янги замин” маҳалласида ўтказилди
  • Янгиликлар
  • 12:25 20.05.2025
  • 86
  • Сайёр қабул

Аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида Янги Наманган тумани ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули “Янги замин” маҳалласида бўлиб ўтди.

Қабулда уй-жой, соғлиқни сақлаш, кадастр, йўл созлаш, сув, газ ва электр таъминоти, бандлик каби масалалар бўйича мурожаатлар кўриб чиқилди. Кўплаб муаммолар жойида ҳал қилинди, қолганлари эса масъулларга бириктирилиб, назоратга олинди. Ер масаласида мурожаат қилган фуқароларга онлайн аукцион тартиблари тушунтирилди.

Бундай учрашувлар аҳоли билан очиқ мулоқотни таъминлаш ва муаммоларга амалий ечим топишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати