Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманган туманидан 46 нафар зиёратчи Ҳаж сафарига жўнаб кетди
  • Янгиликлар
  • 08:00 19.05.2025
  • 93
  • Хабарлар

“Ҳаж–2025” дастури доирасида Янги Наманган туманидан 46 нафар фуқаро муқаддас Ҳаж ибодатини адо этиш учун Саудия Арабистонига йўл олди.

Сафар олдидан зиёратчиларни кузатиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир доирасида зиёратчиларга тушлик дастурхони ташкил этилди. Яқинлари, маҳалла ва жамоатчилик вакиллари томонидан самимий тилаклар билдирилди.

Зиёратчилар ушбу сафар орқали Ислом динининг беш устунидан бири бўлган фарз ибодатини адо этиш, юртимиз равнақи ва халқаро тотувлик учун дуо қилиш ниятида муқаддас заминга йўл олдилар.

Маълумот учун, жорий йилда Янги Наманган туманидан жами 70 нафар зиёратчи Ҳаж амалларини адо этиши кўзда тутилган.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати