Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманганда “Ибратли оила” кўкрак нишонлари тантанали топширилди
  • Янгиликлар
  • 17:25 16.05.2025
  • 104
  • Оила ва хотин-қизлар

15 май — Халқаро оила куни муносабати билан Янги Наманган туманида “Ибратли оила” кўкрак нишонини топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Тадбирда оилавий бағрикенглик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва жамиятда фаол иштирок этиш каби фазилатлари билан ажралиб турган 10 нафар оила “Ибратли оила” кўкрак нишони ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Иштирокчилар бу каби эзгу ташаббуслар оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, ёшлар тарбияси ва жамиятда соғлом муҳитни қарор топтиришда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидладилар.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати