Сайт тест режимида ишламоқда!
Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди
  • Янгиликлар
  • 20:20 13.05.2025
  • 115
  • Оммавий тадбирлар

Янги Наманган туманидаги “Оқ сарой” мажмуасида Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унга тумандаги тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган шифокор ва ҳамширалар таклиф этилди.

Тадбирда беминнат хизмати, фидокорона меҳнати ва инсонпарварлиги билан ажралиб турувчи тиббиёт ходимлари муносиб эътироф этилди. Уларга эсдалик совғалари ва ташаккурномалар топширилди.

Тадбир байрамона руҳ, дўстона муҳит ва меҳнаткашларга бўлган ҳурмат-эътибор билан ёдда қолди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати