12:55 13.05.2025Янги Наманган туманининг “Мингчинор” маҳалласида “Ички ишлар вазири кубоги” учун “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида волейбол спорт тури бўйича мусобақанинг туман босқичи бўлиб ўтди.
Тадбир спортсевар ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни жисмоний фаолликка жалб этиш ҳамда спорт орқали ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида ташкил этилди.
Мусобақада 16–21 ёш ҳамда 22–30 ёш тоифаларида эркаклар ва аёллар жамоалари иштирок этиб, ўзаро куч синашди. Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлган беллашувлар якунида ғолибликни қўлга киритган жамоалар “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг кейинги — ҳудудий босқичига йўлланма олдилар.
Мазкур мусобақа ёшлар орасида спортга бўлган қизиқишни янада ошириб, соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати