Сайт тест режимида ишламоқда!
“Тараққиёт” кичик саноат зонасида мебелчилар учун семинар ташкил этилди
  • Янгиликлар
  • 12:25 10.05.2025
  • 88
  • Инвестиция ва ташқи савдо

Янги Наманган туманидаги “Тараққиёт” кичик саноат зонасида мебел ва ёғочсозлик соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар иштирокида амалий семинар бўлиб ўтди. Тадбир Наманган вилояти ҳокимлиги, “SARKOR MEBEL”, “EMAN ENGINEERING” ва Мебел саноати уюшмаси ҳамкорлигида ўтказилди.

Семинарда Андижон, Фарғона ҳамда Қирғизистондан келган тадбиркорлар замонавий ишлаб чиқариш, кластер асосидаги ҳамкорлик ва экспорт имкониятлари ҳақида фикр алмашишди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу саноат зонасида “SARKOR MEBEL” компанияси томонидан Наманганда илк бор мебел кластери ташкил этилмоқда. Лойиҳа маҳаллий ва хорижий ҳамкорликни кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш ва экспортни ривожлантиришга хизмат қилади.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати