Сайт тест режимида ишламоқда!
Наманган вилояти ҳокими Иккинчи жаҳон уруши фахрийларини зиёрат қилди
  • Янгиликлар
  • 10:10 08.05.2025
  • 91
  • Оммавий тадбирлар

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ҳамда ҳуқуқ-тартибот, мудофаа ва хавфсизлик идоралари вакиллари Иккинчи жаҳон уруши фахрийларининг ҳолидан хабар олишди.

Дастлаб Янги Наманган тумани ҳудудида жойлашган “Мингчинор” маҳалласининг фахрийси, уруш йилларида фашистлар концлагерида асирликда бўлган Галина Болоченкова хонадонида бўлдилар. Вилоят ҳокими Президент табригини ўқиб берди, “Ғалабанинг 80 йиллиги” эсдалик медали ҳамда 25 миллион сўм пул мукофоти ва байрам совғаларини топширди.

Тадбир байрамона руҳда, ҳарбий оркестр ва кенг жамоатчилик иштирокида ўтди.

Маълумот учун, ҳозирги кунда Наманган вилоятида 2 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ҳаёт кечирмоқда. Уларга байрам арафасида алоҳида эътибор қаратилиб, эҳтиром кўрсатилмоқда.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати