Сайт тест режимида ишламоқда!
“Мингтерак” маҳалласининг ривожи йўлида муҳим қадам — раис сайлови бўлиб ўтди
  • Янгиликлар
  • 18:15 02.05.2025
  • 90
  • Оммавий тадбирлар

Бугун, 2 май куни Янги Наманган туманида жойлашган “Мингтерак” маҳалласида жамоатчилик ҳаётида муҳим воқеа — маҳалла раиси сайлови ўтказилди. Ушбу жараён маҳалла бошқарувини янада демократик асосда шакллантириш, фуқароларнинг ўз тақдирига дахлдорлик ҳиссини мустаҳкамлаш йўлидаги навбатдаги қадам бўлди.

Сайлов жараёни белгиланган тартиб ва қонунчиликка мувофиқ, ошкора ва ташкиллаштирилган тарзда амалга оширилди. Фуқаролар ўзининг фаол иштироки орқали жамоат бошқарувида масъул позицияга эга эканини яна бир бор намоён этди.

Янги сайланган маҳалла раиси — жамоа ишончи, халқ иродаси ва умумий мақсадларга содиқлик тимсоли сифатида ўз фаолиятини бошлайди. Унга юклатилган вазифа нафақат раҳбарлик, балки маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти учун масъулиятли хизматдир.

Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш тизимидаги ушбу муҳим воқеа “Мингтерак” маҳалласининг келажагини белгилашда фуқароларнинг фаол иштироки ва юксак фуқаролик онгини яна бир бор тасдиқлади.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати