18:00 01.05.2025Бугун Янги Наманган туманининг “Янги замин” маҳалласида маҳалла раиси сайлови бўлиб ўтди. Унда маҳалла аҳли ҳудуддаги долзарб муаммоларни ҳал этиш, аҳоли билан самарали ишлаш, ижтимоий-маънавий муҳитни барқарор сақлаш каби муҳим вазифаларни зиммасига олишга тайёр бўлган муносиб номзодга овоз бердилар.
Сайловда аҳоли томонидан ичимлик суви, газ, электр таъминоти, қарздорлик, ишсизлик, тадбиркорликни ривожлантириш, шунингдек, хотин-қизлар ва ёшлар билан ишлаш борасида ташаббускорлик кўрсата оладиган номзоднинг танланиши — маҳалланинг тараққиёти йўлидаги муҳим қадам бўлди.
Маҳалла фаоллари сайлов натижасини ижобий баҳолаб, келгусида аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қиладиган ишлар давом эттирилишига ишонч билдирди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати