Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманган туманида жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича муҳим йиғилиш ўтказилди
  • Янгиликлар
  • 20:25 30.04.2025
  • 80
  • Ҳукумат қарорлари ижроси

Янги Наманган туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида муҳим йиғилиш ўтказилди. Тадбирда аҳоли фаровонлигини ошириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва хавфсиз муҳит яратишга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Йиғилишда туманда жамоат хавфсизлигини кучайтириш бўйича бир қатор амалий вазифалар белгилаб олинди. Жумладан, маҳаллалар, автобус бетаклари ва аҳоли гавжум ҳудудларга кузатув ҳамда ПТЗ (панорама-тилт-зум) камераларини ўрнатиш, бозор ва йирик савдо нуқталарини техник қўриқлаш, фуқаролар учун “ташвиш тугмалари” тизимини жорий этиш каби ташаббуслар муҳокама этилди.

Ушбу чоралар маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олиш, фуқароларнинг осойишталигини таъминлаш ва туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожига хизмат қилиши таъкидланди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати