12:25 29.04.2025Янги Наманган туманида аҳоли осойишталигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва жамоат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1-сонли қарори ижросини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.
Туманда жамоат хавфсизлигини яхшилаш мақсадида бир қатор муҳим ташаббуслар амалга оширилмоқда. Жумладан, туманнинг “Маънавият” маҳалласида ҳудудларга кузатув камералари ўрнатилмоқда ҳамда хавфсизлик чоралари кучайтирилмоқда.
Маҳаллада хавфсизликни таъминлашга қаратилган ушбу чоралар аҳоли осойишталигини кафолатлаш билан бирга, жамоатчилик билан ҳамкорликда хавфсиз муҳит яратишга хизмат қилади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати