15:15 28.04.2025Янги Наманган туманининг “Бунёдкор” маҳалласида томорқадан самарали фойдаланадиган уддабуронлар кўп. Маҳалла фаолларидан Анвар Хакимов 40 та яшикда 85 та асалари оиласини парваришлаб, йилига 250 килограммга яқин асал олади.
Шунингдек, Зуҳриддин Жамолханов 60 сотихли иссиқхонада помидор ва бодиринг етиштириб, йиллик 20–25 минг доллар атрофида даромад топмоқда.
Туман ҳокими маҳаллага ташриф буюриб, ҳар икки ишбилармоннинг меҳнат фаолияти билан яқиндан танишди ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш лозимлигини таъкидлади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати