Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманган туманида сув иншоотлари баҳор-ёз мавсумига тайёрланмоқда
  • Янгиликлар
  • 11:55 28.04.2025
  • 77
  • Хабарлар

Янги Наманган туманида баҳор-ёз мавсумида аҳолини барқарор ва сифатли ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида “Ёшлик”, “Бўстон” ва “Мустақиллик” сув узатиш иншоотлари тўлиқ кўздан кечирилди. Иншоотларнинг ишончли фаолиятини таъминлаш учун зарур профилактик ишлар олиб борилди.

Ҳозирда “Ёшлик” иншооти орқали “Бунёдкор” ва “Саховат” маҳаллаларидаги 16 мингдан ортиқ аҳоли ҳамда қўшни маҳаллаларда истиқомат қилаётган 43 мингдан зиёд фуқаро тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда.

“Мустақиллик” сув узатиш иншооти орқали эса “Хумо”, “Сарбон”, “Тараққиёт”, “Достон”, “Исломобод” кўчалари ва қатор маҳаллалардаги 5465 нафар аҳолига сифатли сув етказиб берилади.

Шунингдек, “Бўстон” сув узатиш иншооти ҳам “Мингтерак”, “Ахсикент” ва “Мустақилликнинг беш йиллиги” маҳаллалари аҳолисининг сув таъминотини яхшилашда хизмат қилмоқда.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати