Сайт тест режимида ишламоқда!
“Мустақилликнинг беш йиллиги” маҳалласининг аёллари меҳнат орқали даромад топмоқда
  • Янгиликлар
  • 11:10 26.04.2025
  • 76
  • Хабарлар

Янги Наманган туманидаги “Мустақилликнинг беш йиллиги” маҳалласида аёллар бандлигини таъминлаш ва уларнинг даромад манбаларини оширишга қаратилган амалий ишлар самара бермоқда. 

Маҳалладаги кўплаб хотин-қизлар уй шароитида бодом мағзига қўл меҳнати асосида ишлов бериш орқали фойдали меҳнат билан шуғулланмоқда. Уйда рўзғор ишларидан бўш вақтда даромад қилиш имкони яратилгани маҳалла аёллари учун қўл келяпти. 

Туман ҳокими аёлларнинг ташаббускорлиги ва меҳнатсеварлигини юқори баҳолади ҳамда келгусида бу каби лойиҳаларни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати