13:35 25.04.2025Янги Наманган туманида жойлашган 55-умумтаълим мактабида таълим жараёни таҳлил қилинди. Таълим сифати, дарсликлар билан таъминланиш ҳолати ва ўқитиш усуллари ўрганилиб, ўқувчилар ва ўқитувчилар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Учрашув давомида таълим самарадорлигини ошириш, замонавий педагогик методлардан фойдаланиш ва инновацион ёндашувларни жорий этиш бўйича тавсиялар берилди.
Шунингдек, тумандаги 6-оилавий поликлиника фаолияти, моддий-техник база, шифокорлар малакаси ва аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ўрганилди.
Аниқланган муаммолар юзасидан тегишли вазифалар тақсимланиб, тиббий хизматларни янада такомиллаштириш бўйича чоралар белгиланди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати